Бугун Афғонистонда икки марта зилзила рўй берди
Олам
−
25 Май 2023 6074 1 дақиқа
Бугун, 25 май куни Афғонистонда ярим кун ичида икки марта 4-4,1 балли зилзила кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 04:30 да (Гринвич бўйича 24 май 23:30 да) Афғонистонда 4,1 балли зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари:
- 36,43 градус шимолий кенглик;
- 71,13 градус шарқий узунликка эга.
Ер силкинишининг ўчоғи 100 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 563 км жануби-шарқда жойлашган.
Бундан ташқари, Тошкент вақти билан 16:00 да (Гринвич бўйича 11:00 да) Афғонистонда 4 балли зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари:
- 37,04 градус шимолий кенглик;
- 71,11 градус шарқий узунликка эга.
Ер силкинишининг ўчоғи 229 км чуқурликда, эпимаркази эса Тошкентдан 497 км жануби-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 3 май куни Афғонистонда 5 магнитудали зилзила юз берган эди. Ўша куни Ўзбекистонда ҳам зилзила кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистонда зилзила сезилганини тасдиқламаган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь