Бу йил абитуриентлар 6 та бакалавриат йўналишини танлаши мумкин
Жамият
−
27 Январь 2020
8005Абитуриентлар учун ўтган ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига тест синовларида 3 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш тартиби жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жорий этилган бундай тартиб натижасида, абитуриентларнинг ўқишга кириш имконияти 3 баробарга ошди. Натижада аввалги йилларда тўлмай қолиб кетаётган минглаб бўш (вакант) жойлар сони, 2019/2020 ўқув йилида кескин камайди.
Янгилик сифатида жорий ўқув йилидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 6 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имконияти берилаётганини ҳисобга олсак, бундай имкониятнинг қамров ҳажми катталигидан қолиб кетаётган бўш жойлар масаласи ҳам ўз-ўзидан ҳал этилиши мумкин.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, аввалги йилда 3 та бакалавриат таълим йўналишини танлаш имконияти яратилган бўлсада, фанлар кетма-кетлиги, баҳолаш мезони турлича (3,1; 2,1; 1,1 балл) бўлганлиги сабабли, имкониятдан тўлиқ фойдаланишга эришилмади. Таклиф этилаётган янгиликка кўра эндиликда фанлар мажмуи кетма-кетлиги, ҳар хил балл бериш тушунчаси бўлмайди. Жорий йилдан бошлаб мажбурий фанлардан тўғри топилган ҳар бир жавобга 2,1 баллдан берилади, танланган таълим йўналишига мос 2 та фан бўйича тўғри жавоб бир хил – 3,1 баллдан баҳоланади. Натижада абитуриентларнинг қамров кенглиги кескин ошади.
LiveБарчаси