Бу шармандалик эмас, шунақаси бўлиб туради – Зидан

Спорт 2852
image

“Реал Мадрид” Испания Суперкубоги доирасида Сегунда жамоаси “Алькояно”га 1:2 ҳисобида муғлуб бўлиб, турнирни тарк этди. Ўйиндан сўнг “қаймоқранглилар” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен ҳар доимгидек жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Футболчилар ҳаракат қилди, агар иккинчи голни киритганимизда, барчаси бошқача бўлар эди. Рақиб жамоа даврвозабони икки-учта яхши “сейв”ни ижро этди ва иккинчи голни урушимизга йўл қўймади. 

Биз Сегунда жамоасига қарши ўйнадик, ғалаба қилишга мажбур эдик. Бироқ барчаси бошқача якун топди. Бу шармандалик эмас. Ҳечқиси йўқ, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз”, дейди мураббий Зидан.   

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 91
Рейтинг: 3
t
×