Бу МХДҚнинг махсус операцияси эди – Атамбоев қамалишига сабаб бўлган иш бўйича баёнот берди

Олам

image
Бишкек суди Атамбоевга белгиланган жазони кучида қолдирди north_east

Бишкек суди Атамбоевга белгиланган жазони кучида қолдирди

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев “қонундаги ўғри” Азиз Батукаев жиноий иши бўйича баёнот берди.

У Батукаевнинг озодликка чиқарилиши 2010 йил 7 апрелда намойишчиларга ўқ узишда айбланган Жаниш Бакиевни Қирғизистонга экстрадиция қилиш режасининг бир қисми бўлганини маълум қилди.

“2011 йилдан мен, Қирғизистон Президенти сифатида жиноятчи Жаниш Бакиевни мамлакатга экстрадиция қилиш учун барча чораларни кўрдим. Батукаев ишининг моҳияти шундаки, 2012 йилда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) операцияси натижасида Жаниш Бакиев Қирғизистонга келтирилиши керак эди. Бу операцияни бошқаришни унинг ташаббускори бўлган МХДҚнинг ўша вақтдаги раисига топширгандим. Афсуски, хавфсизлик қўмитаси операцияси муваффақиятчизликка учради”, деган Атамбоев.

Собиқ Президентнинг таъкидлашича, на жиноий иш материалида, на гувоҳлар кўрсатмасида у томонидан йўл қўйилган коррупция ҳолати ёки бошқа жиноий ҳаракат ҳақида бирорта факт йўқ. У шунинг учун, суд иши ёпиқ тарзда кўрилган ва барча ҳақиқатлар махфийлаштирилган деб ҳисоблаяпти.

“Мен қонхўр жиноятчининг Қирғизистонга олиб келиниши ва жавоб бериши учун МХДҚ операциясига розилик берганим ортидан 11 йилга қамалган бўлиб қоляпман”, дейди Атамбоев.

Унинг аризаси 2020 йил 29 август санаси билан белгиланган.

Атамбоев ўша вақтдаги МХДҚ раиси деб катта эҳтимол билан Шамил Атахоновни назарда тутяпти. 2012 йилда у МХДҚ раиси лавозимини эгаллаган. Унинг кўрсатмаси эса Атамбоевга қарши айблов хулосасининг асосини ташкил қилган.

Атахонов 2011 йил 5 декабрдан 2012 йил 29 октябргача МХДҚни бошқарган, кейин ИИВга раҳбарлик қилган. Орадан 4 ой ўтиб, 2013 йил февралда ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинган. Негаки унинг номзоди Бош вазир ўринбосари лавозимига тавсия қилинган.

Бир йил муқаддам ижтимоий тармоқларда Атамбоевга қарши очилган жиноий иш парчалари тарқалганди. Унда Атахоновнинг кўрсатмаси ҳам бўлган. У ўз кўрсатмасида Батукаевни озод қилиш бўйича баъзи маълумотларни келтирган.

Ўша ҳужжатларга кўра, Атахонов ўзига бир хорижий журналист алоқага чиққанини, у Чеченистондаги обрўли шахслар асли чечен бўлган Азиз Батукаевни озодликка чиқишини истаётганини, эвазига қочоқ Жаниш Бакиевни Қирғизистонга топширишини айтган. Атахонов Атамбоев билан учрашган ва ушбу операцияни ўтказишга розилик олган.

Жиноят оламида “қонундаги ўғри” унвонини олган Азиз Батукаев 2006 йил 3 августда суд қарори билан 16 йил 8 ойга қамалганди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи ва унинг мол-мулки мусодара қилиниши белгиланган. Батукаев 2005 йил Молдовановка қишлоғидаги ахлоқ тузатиш колониясидаги тратибсизликлар вақтида Жўқорғи Кенеш депутати Тиничбек Акматбоев, Жазони ўташ бош бошқармаси бошлиғи Икматулла Пўлатов ва парламентнинг икки ходимини ўлдиришга алоқадорликда айбланган.

Батукаев жазони Нориндаги 4-сонли қамоқхонада ўтаётган бўлган. 2013 йил баҳорда у тиббий асос билан озодликка чиқарилган. Унга саратон ташхиси қўйилган. У озод қилинган куни Қирғизистонни тарк этган.

Кейинроқ Батукаевнинг тиббий маълумотномаси сохта экани маълум бўлган. У ўзига тайинланган жазонинг ярмини ўтаб бўлганди.

Орадан бир неча йил ўтиб эса, Қирғизистоннинг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев шу иш ортидан 11 йил ва икки ойга қамалди.



Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев Азиз Батукаев

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг