Жапаров Жээнбеков ва Атамбоевни яраштиришга ҳаракат қилгани маълум бўлди
Олам
−
22 Февраль 2023
9939Алмазбек Атамбоев ва Сооронбай Жээнбеков Дубайдаги учрашувда бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирлари билан қўл бериб сўрашишган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзди.
Унинг таъкидлашича, Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатида “халқ бирлигини мустаҳкамлаш учун” учрашувни ташкил қилган.
“Жапаров учрашувдан кўзланган ягона мақсад мамлакатда тотувликни мустаҳкамлаш, Қирғизистонни кучли давлат сифатида ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилаш эканини таъкидлади. Давлат раҳбари бизни жамиятда сиёсатчилар тарафдорларининг маълум бир қисмига бўлинишидан воз кечишга чақирди. Биз, албатта, буни мамнуният билан қабул қилдик, барча иштирокчилар йиғилиш охиригача тўлиқ таркибда ҳозир бўлдик ва ҳар биримиз қўллаб-қувватлаш сўзларини билдирдик”, дейди Жээнбеков.
У ушбу учрашувнинг охиригача барча иштирокчилар тўлиқ таркибда, қатордан хато бўлмай ўтирганини айтгани билан, собиқ президенти Алмазбек Атамбоев учрашувни бошқалардан эрта тарк этганини билдирган. Бундай йўл тутишга уни ушбу учрашув ҳақида аввалдан огоҳлантиришмагани ва собиқ президент, мамлакатда сиртдан судланган Бакиевни мамлакатга қайтариш масаласи кўтарилгани мажбур қилган.
Жээнбеков эса ўз сўзларида учрашувни ўта позитив баҳолаган.
“Қирғизистон Республикаси мустақилликка эришган пайтдан бошлаб давлатимизда яхши нарсалар билан бир қаторда ёмонликлар ҳам бўлди, ижобий ва салбий ҳолатлар ҳам бўлди. Тарихимизда рўй берган фожиали воқеалар ҳар бир Қирғизистон фуқаросига қаттиқ таъсир қилди. Шу боис бу учрашув жамоатчилик томонидан ноаниқ қабул қилинди. Ҳам ҳиссий, ҳам ҳуқуқий баҳо берилди. Бу бизда кучли фуқаролик жамияти ва халқнинг ички эркинлиги борлигини яна бир бор исботлайди. Мамлакат Президенти бу салоҳиятни ижодий йўналишга йўналтиришга чақирди”, деб ёзди Жээнбеков.
Сооронбай Жээнбеков ҳам Алмазбек Атамбоев билан учрашувини Садир Жапаров ташкил қилганини тасдиқлади.
"Ҳа, мен бу маълумотни тасдиқлайман: ярашиш мақсадида бизни бир дастурхонга қўйди. Ҳар биримиз ўз фикримизни билдирдик, учрашув якунида қўл бериб кўришдик. Ҳар бир инсон Худо олдида жавоб беришини иккаламиз ҳам тушунамиз. Президент барчани ҳамжиҳатликка чақирар экан, ўз бурчини адо этди. Энди биз ҳар биримиз ўз фуқаролик бурчимизни адо этишимиз керак. Кучимиз бирликда! Юрт манфаати ҳамма нарсадан устундир”, деб сўзини якунлади у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 февраль куни БААда Қирғизистон Президент Садир Жапаров бошчилигида мамлакатнинг собиқ раҳбарлари – Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбоев ва Сооронбай Жээнбеков ўртасида учрашув ўтказилган. Аммо куни кеча қамоқдан чиққан Атамбоев Бакиевни кўргач, ушбу учрашувни тарк этган. У бу ҳақда гапираркан, уни собиқ президентлар билан эмас, балки амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан учрашувга таклиф қилишганини, учрашувда Бакиевни кўргач, уни тарк этганини айтган.
LiveБарчаси