Британияда парламент сайловлари қачон бўлиши очиқланди
Олам
−
23 Май
1652Буюк Британияда парламент сайловлари 4 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Риши Сунак Лондондаги Даунинг-стритдаги қароргоҳида маълум қилди.
“Аввалроқ мен олий ҳазратлари (Чарльз III) билан парламентни тарқатиб юборишни сўраб гаплашдим. Қирол бу илтимосни қондирди ва умумий сайловлар 4 июль куни бўлиб ўтади”, дейди Сунак.
Сунак нутқида ўз ҳукуматининг Буюк Британияда болалар учун яхши келажак яратишдаги ютуқлари билан фахрланишини айтган.
"Иқтисодий барқарорлик ҳар қандай муваффақиятнинг асосидир", дея қўшимча қилган Сунак.
Шунингдек, у Буюк Британия иқтисодиёти ҳамон ўсиб бораётганини ва инфляция нормал даражага қайтганини таъкидлаган.
Бундан ташқари, Бош вазир оғир қарорлар қабул қилиниши керак бўлганда мамлакат билан ҳалол бўлганини айтиб, ўзини мақтаган.
Маълумот ўрнида, Буюк Британияда аввалги парламент сайловлари 2019 йил декабрь ойида бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси