Британияда икки қаватли 2 та автобус тўқнашди
Олам
−
09 Ноябрь
1809Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида икки қаватли шаҳар автобуслари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида камида 17 киши жароҳат олган. Aвтобуслар жиддий шикастланган. Жароҳатланганлардан бири икки қаватли автобуснинг юқори қаватида тиқилиб қолган. Уни воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар чиқариб олган.
“Фавқулодда хизматлар Манчестер марказидаги Rochdale кўчасига эрталаб маҳаллий вақт билан соат 8:30 да чақирилди. Фавқулодда ёрдам вертолёти ҳам яқин атрофдаги автотураргоҳга қўнди. Ҳодисада жабрланган 17 кишига ёрдам кўрсатилди”, дейилади хабарда.
Қутқарувчилар авария жойида бир соатдан кўпроқ ишлаган, ҳодисада жароҳат олганлар Манчестер бўйлаб турли тиббиёт муассасаларига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг шимолидаги Марчула шаҳри яқинида автобус қарийб 200 метр баландликдан дарага қулаб тушиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган эди. Маълумотларга кўра, автобусда жами 45 киши бўлган.