BRICS'га ҳамкор давлатлар яна биттага кўпайди

Олам

image

Нигерия BRICS'га ҳамкор давлат сифатида қўшилган тўққизинчи давлатга айланди. Бу ҳақда Бразилия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Бразилия ҳукумати BRICS'га вақтинчалик раислик доирасида 17 январь куни Нигерияни гуруҳнинг ҳамкор-мамлакати сифатида расман қабул қилганини эълон қилади. Бразилия ҳукумати Нигерия ҳукуматининг қарорини олқишлайди”, дейилади хабарда. 

Қўшимча қилинишича, аҳоли сони бўйича дунёда 6-ўринда ва Африка қитъасида 1-ўринда бўлган Нигерия гуруҳнинг бошқа аъзолари билан яқин манфаатларга эга бўлиб, глобал жанубда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ислоҳ қилишда фаол ҳаракат қилмоқда.

Шундай қилиб, Нигерия, Беларусь, Боливия, Куба, Қозоғистон, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистондан кейин тўққизинчи BRICS ҳамкор давлатига айланди. 

Маълумот учун, BRICS бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2025 йил 1 январдан расман BRICS'нинг ҳамкор давлати бўлиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нигерия BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг