Бразилиялик жангчи Чимаевни қўрқоққа чиқарди

Спорт

image

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Пауло Коста 2024 йилнинг март ойида мағлубиятсиз серияга эга бўлган Ҳамзат Чимаев билан жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда бразилиялик жангчи ўз X саҳифасида маълум қилди.

“Мен зудлик билан UFC'дан Чимаев ва мен учун Саудия Арабистонида жанг ташкил қилишини сўрайман. Яқин Шарқдаги турнир учун бундан яхшироқ тўқнашувни тасаввур қила олмайман. Мен уни мағлуб этишни истайман. Аммо у мен билан боғланишдан қўрқаётганга ўхшайди”, деб ёзди Коста ўз саҳифасида.

Аслида Пауло Коста ва Ҳамзат Чимаев 21 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 294 турнирида жанг ўтказиши керак эди, аммо бразилиялик спортчи соғлиғидаги муаммолар туфайли жангдан бош тортди. 

Маълумот учун, Чимаев UFC'да умумий 13 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 16 марта октагонга кўтарилиб, 14 та тўқнашувда зафар қучган, 2 та баҳсда эса имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳамзат Чимаев Пауло Коста

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made