Брэд Питт болаларига васийликдан воз кечди
Маданият-санъат
−
29 Март
13643Голливуднинг машҳур собиқ жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питт ўртасидаги саккиз йилдан бери давом этаётган ажралиш жараёни ва ниҳоят ўз якунига етиш арафасида. Бу ҳақда “PeopleTalk” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, уларнинг расман ажралишига тўсқинлик қилиб турган муаммо – бу фарзандларига васийлик масаласи эди. Дастлаб, Брэдда болаларни 50/50 ота-она қарамоғига олиш ғояси мавжуд эди. Келишувга кўра, актёр уч катта фарзанд – Маддокс, Пакс ва Захарани ўзи билан олиб қолиши керак эди. Аммо йиллар давомида болаларнинг Брэд билан муносабати ёмонлашган.
Шу пайтгача ОАВнинг назарида Брэд болалари билан жуда яхши муносабатда бўлган. Аммо, оталар кунида актёрнинг ўғли Пах Брэднинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаган ва остига изоҳ қолдирган.
"Сиз ўзингизни даҳшатли ва жирканч одам эканлигингизни қайта-қайта исботлайсиз. Сизнинг ҳузурингизда қўрқувдан титраётган тўртта кичик фарзандингизга ҳеч қандай эътибор ва ҳамдардлик билдирмайсиз. Сиз оиламизга қилган зулмларингизни ҳеч қачон тушунмайсиз, чунки бунга қодир эмассиз”, деб ёзган унинг ўғли.
Суднинг сўнгги натижасига кўра, Питт болаларга васийлик қилишдан воз кечган. Бу дегани, 48 ёшли Жоли доимий васийликка эга бўлади, актёр эса улардан хабар олиши мумкин.
Маълумот учун, Анжелина Жоли ва Брэд Питт “Жаноб Смит ва Смит хоним” фильмини суратга олиш майдончасида учрашиб, 2006 йилда ўзларининг муносабатлари ҳақида эълон қилганди. Орадан саккиз йил ўтиб, 2014 йилда улар турмуш қурган. Бироқ, Голливуд юлдузларининг бахти узоққа чўзилмади – 2016 йилда улар ажралишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 60 ёшли Брэд Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жоли билан Франциядаги вино заводи тақдири бўйича суд курашининг сўнгги босқичида ғалаба қозонганди.
Райҳона Улканбаева