БП “Шовотландия” кафесидаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2021
20321Аввал хабар берганимиздек, кеча, 27 февраль куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган “Шовотландия” кафеси қасддан ёқиб юборилди. Ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлди. Орадан кўп ўтмай кафега ўт қўйган шахс ҳам ушланди.
Бош прокуратура Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан QALAMPIR.UZ`га маълумот берди. Унда ёнғин қурбонлари ҳақида батафсил маълумот келтирилган.
Маҳкама маълумотига кўра, кафедаги ёнғинда Жавоҳир Ж. (1998 йилда туғилган), Худайшукур Х. (1998 йилда туғилган), Бибижон А. (1961 йилда туғилган), Мадина Б. (1999 йилда туғилган) ва Шоҳсанам А. (1996 йилда туғилган) ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб бориляпти.