Чилонзордаги кафеда йирик ёнғин юз берди
3-саҳифа
−
27 Февраль 2021
8730Бугун, 27 февраль куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кафеда йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Соат 03:51да Чилонзор тумани, “Шарқ” МФЙ, Гулистон кўчаси 9А-уй манзилида жойлашган “Шовотландия-1” МЧЖ кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:11 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида кафенинг том қисми ҳамда ички жиҳозлари 150 кв.м. майдони ёниб жиддий зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар мавжуд.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ, ИИББ раҳбарияти, прокуратура, Соғлиқни сақлаш ва коммунал хизматлар мутахассислари, ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа юзасидан ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумот берилади.