Чилонзордаги ёниб кетган кафеда 5 киши ҳалок бўлган. ИИББ кафе ёқиб юборилганини маълум қилди
Жамият
−
27 Февраль 2021
14527Аввалроқ, бугун 27 февраль куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги кафеда йирик ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, кафега ўт қўйилган.
Бугун, 27 февраль куни Чилонзор туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулҳақов, Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов ва унинг ўринбосари Икром Наримов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида Қизил Шарқ мавзесидаги “Шовотландия” кафесига ўт қўйиш билан боғлиқ жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтган.
Бирламчи маълумотга кўра, мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган ёнғин жорий йилнинг 26 февралдан 27 февралга ўтар кечаси содир бўлган.
Маълумот учун, Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилиб, биринчи бўлинмалар чақирув манзилига соат 03:54 да етиб борган. Соат 04:11 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 04:37 да тўлиқ бартараф этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь