Бозорларда нарх-наво қандай?
Жамият
−
21 Январь 2022
5191Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан сотилмоқда, картошканинг қиммати 8 000 сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.
Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.
Жорий йил 19 январь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:
- Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм
- Қўй гўшти (1 кг) — 54000 – 80000 сўм
- Картошка (1 кг) — 3000 – 8000 сўм
- Пиёз (1 кг) — 1500 – 4000 сўм
- Сабзи (1 кг) — 1000 – 5000 сўм
- Тухум (10 дона) — 6000 – 14000 сўм
- Гуруч (1 кг) — 5000 – 17500 сўм
- Ўсимлик ёғи (1 л) — 14000 – 24000 сўм
- Шакар (1 кг) — 7500 – 10500 сўм
Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси