Бозорқўмлар орасида “Наврўз” ресторани собиқ раҳбари ҳам судланмоқда
Жамият
−
03 Апрель 2019
14950Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Тошкентдаги йирик бозорлар раҳбарлари ва бошқа жиноий гуруҳ аъзолари устидан суд ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда 22 киши устидан маҳкама юритилмоқда.
Улар орасида пойтахтда жойлашган “Наврўз” ресторани – “Наврўз давлат қабуллар уйи” ДК директори лавозимида ишлаган Дилшод Тилляходжаев ҳам бор. QALAMPIR.UZ манбаси берган маълумотларга кўра, Тиллаходжаевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184 (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189 (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 209 (мансаб сохтакорлиги) моддаларига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, “Наврўз” ресторани – “Наврўз давлат қабуллар уйи” республиканинг нуфузли тадбирлари ўтказиладиган асосий маросим залларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жиноий жавобгарликка тортилган бозорқўмлардан бири – “Бек Тўпи” бозори собиқ раҳбари 57 яшар Шукриллахон Эргашев жорий йилнинг 30 март куни тергов изоляторида вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь