Бойсундаги экскаваторни бизга алоқаси йўқ – АКТ вазирлиги ҳокимликка раддия билан чиқди
Жамият
−
13 Май 2020
7664Аввалроқ, Бойсундаги бозорда тадбиркорлар ва ҳокимлик вакиллари ўртасида келиб чиққан можаро сабаб Сурхондарё ҳокимлиги баёнот берган эди. Баёнотда бозор олдида турган экскаватор оптик толали интернет кабелини ётқизиш мақсадида тургани таъкидланганди.
Бироқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳокимлик баёнотига нисбатан раддия бериб чиқди. Вазирлик экскаватор “Ўзбектелеком” АКнинг Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси фаолиятига умуман алоқаси йўқлигини маълум қилди.
“2020 йилнинг 12 май куни “Бойсун тумани ҳокими эски бозорни буздириб, савдогарларни янги бозорга ўтказмоқчи”,- деган мазмунда эълон қилинган видео материалдаги “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган эски бозорга кираверишдаги чорраҳада турган экскаватор “Ўзбектелеком” АКнинг Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси фаолиятига умуман алоқаси йўқлигини маълум қиламиз“, дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, ҳозирда вазирлик томонидан “Магистрал ва мултисервис мағлумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш” (DWDM) лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси туман марказидаги А.Навоий ҳамда Истиқлол кўчалари кесишмасида 200 м канализациясини қуриш ишларини олиб борган. Қурилиш ишлари 2020 йил 6 май куни тугатилган.
LiveБарчаси