Бойсунда икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди (фото)
Жамият
−
14 Май 2023
16912Сурхондарё вилояти Бойсун туманида икки минг йиллик тарихга эга қабр ва буюмлар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Келтирилишича, Шимолий ғарбий университетнинг Буюк ипак йўли тадқиқот маркази (Хитой) профессори Лианг Юнг бошчилигидаги экспедиция аъзолари ҳамда Самарқанд археология институти ва Фарғона давлат университети талабалари иштирокидаги жамоа археология ишларини олиб борган.
Ушбу жамоа томонидан Бойсуннинг “Работ” археологик ёдгорлиги ҳудудидан икки минг йиллик тарихга эга «юежи» даврига мансуб эркак ва аёл суяк қолдиқлари, турли сопол буюмлар, метал ва тош тақинчоқлар, темир пичоқлар топилган.
“Мазкур топилмалар инсоният тарихини ўрганишда муҳим ҳисобланиб, тарихнинг очилмаган сирларини очишга хизмат қилади. Ҳозирда тадқиқот ишлари давом этмоқда¨, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси