Бойсунда аёл 30 метр пастликка қулаб тушди
3-саҳифа
−
23 Март 6810 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида фуқаро 25-30 метр пастликка қулаб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 март куни соат 10:00 да Сурхондарё вилояти ФВБга Бойсун туманида яшовчи фуқаро яшаш уйидан 20 метр узоқликда жойлашган адирликка томоша қилиш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тахминан 25-30 метр пастликка сирпаниб тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, фуқарони жарликдан чиқариб олган ва унинг ҳаётини сақлаб қолишган. Шундан сўнг тиббиёт ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Зомин туманида бир фуқаро жарликка тушиб кетгнди.
Live
Барчаси