Бойиб кетган “Ньюкасл” “Барса” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Спорт
−
12 Октябрь 2021
4520Испаниянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Клеман Лангле “Ньюкасл” клуби қизиқишлари доирасига тушди.
Саудия Арабистони инвестицион фонди томонидан молиялаштирилгач, инглиз клуби майдондаги турли позицияларни кучайтиришни мақсад қилган. Шу туфайли, жамоа марказий ҳимоя позициясига чап оёқда тўп сурувчи ҳимоячи олмоқчилигини маълум қилди.
Лангле барча йўналишлар бўйича “Ньюкасл”нинг хоҳишларига мос келади. Агар “Барселона” уни сотишга рози бўлса, футболчи Англияга ўтишга қарши эмаслигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Лангле “Барселона” сафида мавсум бошидан бери бирон марта асосий таркибда майдонга тушмади. Шунингдек, Франция терма жамоасидан ҳам чақириқ олмаган. Унинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 25 миллион евро деб белгиланган.