Ботқоққа яширилган хазина топилди
Олам
−
18 Март 2023
18452Нидерландияда хазина изловчи Хогвауд шаҳри яқинидаги ботқоқдан 800 йил аввал яширилган хазиналарни топди. Бу ҳақда “Live Science” нашри хабар берди.
Тарихчи Лорентсо Руйтер хазинани металл детектор ёрдамида ботқоқда кезиб юрганида топди. Хазинада тўртта олтин сирға, иккита олтин буюм ва 39 кумуш танга бор. Нидерландия Миллий антиқа буюмлар музейи археологлари бу хазинани ўрта асрларга мансублигини аниқлади.
Музей мутахассисларининг фикрича, ҳашаматли заргарлик буюмлари бой ва нуфузли одамга тегишли бўлиши мумкин.
Кумуш тангалар турли тарихий даврларга оид. Уларнинг бир қисми XIII аср бошларида, бошқалари эса Муқаддас Рим империяси даврида зарб қилинган. Энг янги танга 1240 йилларнинг сўнггига мансуб бўлиб, бу уруш даврига тўғри келади. Балки айнан шунинг учун мазкур хазина эгаси қимматбаҳо буюмларни яширган бўлиши мумкин.
Археологлар олтин буюмларни ишлаб чиқариш вақти ва жойини аниқлаш учун ўрганишни давом эттирмоқдалар, аммо улардаги ўймакорлик Фризландга хосдир.
“Биз жамиятнинг юқори қатламларидаги одамларга – қироллар ва герцогларга тегишли объектларда изланишлар олиб борамиз. Афсуски, биз уларнинг қийматини аниқлай олмаймиз, чунки бизда солиштириш учун ҳеч нарса йўқ. Биз уларнинг сентиментал қиймати бор-йўқлигини ҳам билмаймиз”, дейди Нидерландия миллий антиқа буюмлар музейи Ўрта асрлар коллекцияси куратори Аннемариеке Уиллемсен.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь