Босния ғарбидаги мактабда отишма бўлди
Олам
−
21 Август
2327Бугун, 21 август куни Босния ғарбидаги Сански-Мост шаҳридаги ўрта мактаб фарроши мактабнинг 3 ходимини отиб, ўз жонига қасд қилишга уринди ва оғир жароҳат олди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Уна-сана кантони полицияси матбуот котиби Аднан Бегановичга кўра, полицияга соат 10:15 да бир шахс мактабда милтиқдан ўт очгани ҳақида хабар берилган.
“Фаррош мактаб декани, котиб ва ўқитувчини ўлдирган. Сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган ва оғир яраланган”, дейди Беганович.
Унинг қўшимча қилишича, гумонланувчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун яқин атрофдаги Баня-Лука шаҳрига олиб кетилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ёзги таътил сабаб мактабда болалар бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиядаги университет шифохонасида отишма бўлгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси