Боситхонованинг бозорчи аёллар ҳақидаги гапларига изоҳ берилди
Жамият
−
13 Июль 2019
5782Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бозорларда ишлайдиган аёлларда маънавият ва маърифатдан йироқлигини таъкидлаганди. Боситхонова эндиликда бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилишини айтганди.. Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз “бозорчи аёл” номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилгани маълум қилинганди.
Аммо Боситхонованинг айтганлари ижтимоий тармоқлар ва ОАВда турлича талқинларга сабаб бўлгач, Хотин-қизлар қўмитаси нотўғри талқинга, тўғри муносабат билан жавоб қайтарди.
“Аҳолимизни, жамоатчилигимизнинг бир қатламини Хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятига бефарқ эмаслиги, ҳатто тизимнинг тарихи, тузилмаси, кадрларидан тортиб илгари сураётган ғояларигача таҳлил қилганларини ижобий ҳолат деб баҳолаганимизни маълум қиламиз.
Хабарингиз бор, 2019 йил 11 июлдаги брифингда зўравонликдан жабр чеккан хотин-қизларга кўмак бериш, зўравонликни олдини олиш масаласи муҳокама қилинган эди.
Брифингда Тошкент шаҳридаги бозорлардан бирида ишлаётган 30 нафар сотувчи аёлларнинг уларга муносиб жой берилмаётгани, офтобда қийналиб савдо қилишаётгани, атрофдагилар ва баъзи масъуллардан ҳақорат эшитаётгани юзасидан Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат этгани мисол тарзида келтирилиб, ана шу аёлларга бозорчи сўзини ҳақорат оҳангида айтаётган масъулларни, атрофдагиларни муносабатини ўзгартириш мақсадида бозорга маърифат олиб кириш ғояси маълум қилинганини таъкидлаймиз.
Кўриниб турибдики, ижтимоий тармоқларда “бозорчи” ва “бозорда маърифат йўқ” деган фикрлар умумий фикрдан узиб олиниб, нотўғри талқин қилинмоқда. Қолаверса, талқинларда ва муносабат билдиришда инсон ва ташкилот шаънига ҳақоратли сўзлар айтилаётганини инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда фикр билдиришнинг ҳам ўз қоидалари борлигини эслатмоқчимиз.
Хотин-қизлар қўмитаси блогерларимиз томонидан очиқ хат ва муносабат шаклида куюнчаклик билан ёзилаётган бозордаги аёлларнинг шароити оғирлиги, уларга кўмак зарурлиги билан боғлиқ барча ҳолатлардан яхши хабардор.
Шу боис блогерларимиз негадир эсга олмаган аёллар ҳаётини яхшилаш борасидаги бир қанча йўналишлар қатори, бозорларда миллий қадриятларимиз ва улуғ санъатимиз, адабиётимиз намуналарини радиоузеллар орқали ўқиб-эшиттириш, кутубхоналар ташкил этиш ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотини тузиш орқали ўша сотувчи аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларни муносиб шароитларда ишлашини таъминлаш позициясини амалга оширишда давомли эканини маълум қиламиз”, дейилади қўмита баёнотида.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь