Боситхонова Нукусда намойишга чиққан аёллар билан учрашди
Жамият
−
08 Август 2019
5289Жорий йилнинг 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳри аёллар намойишга чиққани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган эди. Кеча, 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси – Бош вазир ўринбосари Элмира Боситхонова Нукусга етиб борди.
Воқеани ўрганиш жараёнида шикоятчи Тилеўбийке Ульдашева ижтимоий-маиший муаммолари анчадан буён ҳал этилмаётганини айтиб, опадан ёрдам сўраган. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси иштирокида ҳудуд раҳбарлари билан ўтказилган суҳбатда унинг уй-жой масаласидаги шикояти юзасидан Нукус шаҳар ҳокими П.Турешевга аризачига жойлаштирилган уйида яшаши учун ордер бериш вазифаси топширилган.
Ульдашевани иш билан таъминлаш ва фарзандини мусиқа мактабига жойлаш масалалари бўйича эса Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Д.Ходжиевга уни тиббиёт бирлашмасига фаррош сифатида ишга қабул қилиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар кенгаши раиси в.в.б П. Қазакбаевга унинг фарзандини мусиқа мактабига жойлаштириш топшириғи берилган.
Аризачининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи экани ва шу мақсадда ўзини бўш бино билан таъминлаш борасида ёрдам кўрсатишлари тўғрисидаги илтимосига ечим топиш вазифаси Нукус шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Абибуллаевага топширилган.
Шу куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова яна йигирма нафарга яқин аёлларнинг дардлари, арзлари ва шикоятларини эшитган.
LiveБарчаси