Бошқирдистоннинг Биринчи Президенти Муртазо Раҳимов вафот этди

Олам

image

Кеча, 11 январь куни Бошқирдистоннинг Биринчи Президенти Муртазо Раҳимов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда республиканинг амалдаги раҳбари Радий Хабиров маълум қилди.

“Муртазо Раҳимов вафот этди. Ўзини бутунлай республика ва Россияга хизмат қилишга бағишлаган бошқирд халқининг буюк фарзанди олдида бош эгамиз”, деб ёзган у.

Бошқирдистон парламенти раиси ўринбосари Рустам Ахмадинуровга кўра, Раҳимов узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этган. Қайд этилишича, 2022 йил июль ойи охирида Раҳимов оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Маълумот учун, Муртазо Раҳимов 1934 йил 7 февралда Бошқирд АССР Кўгарчин тумани, Таваканово қишлоғида туғилган. 1993 йил ноябрь ойида Раҳимов Федерация Кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатилган ва ўша йилнинг декабрь ойида Раҳимов Бошқирдистоннинг Биринчи Президенти этиб сайланган.

1998 йил 14 июнда у иккинчи муддатга Бошқирдистон Президенти лавозимига қайта сайланган. 2003 йил Раҳимов учинчи марта Бошқирдистон Президенти этиб сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Бошқирдистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made