Бошқирдистонда ёнғин оқибатида бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Россиянинг Бошқирдистон республикасининг Железнодорожний қишлоғида содир бўлган ёнғин оқибатида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 31 март куни мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, ўт ўчирувчилар аёл, унинг икки ёшли қизи, бир ёшли ўғли ва уларнинг бобосининг жасадларини олиб чиққан. Олов бутун тураржойни, шунингдек, ҳаммом ва иккита машинани қамраб олган. ФВВ бинода ёнғин бошланганини билдирувчи мослама йўқлигини маълум қилган.

“Ёнғинни ўчириш чоғида 4 нафар ҳалок бўлганлар: уч ёшли қизалоқ, бир ёшли болакай, 1991 йилда туғилган аёл ва 1967 йилда туғилган эркак топилди”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Ёнғинни ўчиришга 31 нафар мутахассис ва 12 дона техника жалб этилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлган, оқибатда 43 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат ёнғин Бошқирдистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг