Перуда ҳарбий вертолёт қулаб тушди. 8 ҳарбий ҳалок бўлди

Олам

−

visibility114 timer1 дақиқа

image

Перу ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Перу Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса мамлакатнинг гиёҳванд моддалар етиштириш ва ноқонуний савдоси билан танилган чекка ҳудудида, ҳарбийларни эвакуация қилиш вақтида юз берган.

Маълум қилинишича, вертолёт Апуримак, Эне ва Мантаро дарёлари водийсида жойлашган Санабамба шаҳри яқинида қулаган. Ҳарбийлар бу ҳудудга армия патрулини эвакуация қилиш учун юборилган.

Вертолёт жорий йилнинг 26 ноябрь куни кечқурун уч нафар ҳарбийни қутқариб олганидан кейин бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган. Бироқ қутқарувга нима сабаб бўлгани очиқланмаган. Кейинчалик қутқарилган уч ҳарбий ҳам вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлгани тасдиқланган.

Перу Мудофаа вазирлиги қидирув-қутқарув гуруҳлари вертолёт ва унинг бортида бўлган тўққиз нафар ҳарбийни топганини билдирган. Уларнинг саккиз нафари ҳалок бўлган, учувчи Энзо Эспиноса Роке эса омон қолган. У тиббий ёрдам кўрсатиш учун пойтахт Лимага олиб кетилган.

Вертолётнинг нима сабабдан қулагани ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг ғарбий қисмидаги Эскишаҳар шаҳрида Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли AS-532 Cougar русумли вертолёт қулаши оқибатида беш нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг