Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов коронавирусга қарши эмланди

Жамият

image

Жорий йил 9 август куни Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош вазир ўринбосари “Moderna” вакцинаcининг биринчи компонентини қабул қилган.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати ходимларининг 61 фоизи, қуйи ташкилотлар ходимларининг 70 фоизи ва ИТСВ ҳудудий бўлинмалари ходимларининг 85 фоизи эмланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев  ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг