Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди

Жамият

image

Кеча, 3 май куни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бутун дунё, хусусан, Ўзбекистонда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Бир ойдан ошиқ давом этаётган вакцинация жараёнлари Ўзбекистонда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди.

“Аҳолини оммавий эмлаш жараёнлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мана мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин”, дейди Баҳодир Юсупалиев.

Маълумот учун, 3 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда вирусга қарши эмланган фуқаролар сони 856 016 нафарга етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг