Халқ таълими вазири коронавирусга қарши эмланди. Шерматов қайси вакцинани танлади?
Жамият
−
02 Июль 2021
9120Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вазир Шерматов Тошкент шаҳридаги 47-сон оилавий поликлиникада коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1-босқичи билан эмланди.
Хабарга кўра, бундан аввал Тошкент тиббиёт академияси ректори, Aндижон давлат тиббиёт институти ректори, Тошкент давлат педагогика университети ректори, Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори ва бошқалар коронавирус инфекциясига қарши эмланган.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси