Бош вазир судда кўрсатма берди
Олам
−
04 Апрель 2019
14409Кеча, 3 апрель куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Ереван шаҳрининг Шенгавит маъмурий туманинг умумий юрисдикция судига келди. Бу ҳақда Ҳукумат Матбуот хизмати хабар берди.
Пашинян “Выход” блоки аъзолари ва Артур Айвазян ўртасида 2017 йилнинг 31 март куни содир бўлган ҳодиса бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма берди.
Кўрсатма бергач, Бош вазир Никол Пашинян журналистнинг нега судга шахсан келишга қарор қилгани тўғрисидаги саволига қуйидагича жавоб берди:
“Бунга мен қарор қилдимми? Фикримча, Арманистоннинг ҳар бир фуқароси терговчи ёки судьядан чақирув қоғози олса, судга келиши шарт”.
Шунингдек, 1 март иши доирасида сўроқ қилингани тўғрисидаги саволга Никол Пашинян: “Албатта, шу қаторда бу судда ҳам”, деб жавоб қайтарди.
LiveБарчаси
06 Ноябрь