Бош вазир Назарбоевнинг жанозасига нега борганини тушунтирди

Олам

image

Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов биринчи президентнинг укаси Болат Назарбоевнинг дафн маросимида иштирок этишини қозоқ урф-одатларига риоя қилгани билан изоҳлади. Бу ҳақда у Сенатдаги брифингда маълум қилди.

“Аждодларимизнинг қадим замонлардан бери мавжуд бўлган анъаналари бор. Улардан бири марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига ҳамдардлик билдиришдир. Шунинг учун мен Бош вазир сифатида Болат Назарбоевнинг дафн маросимида қатнашишни тўғри деб билдим”, дея тушунтирган Смаилов.

Унинг қўшимча қилишича, дафн маросими куни у шаҳар атрофида темирйўл қурилиши бошланишида иштирок этиш учун Олмаотага борган.

“Биз Олмаотада йирик ва муҳим лойиҳа – айланма темирйўл қурилишини бошладик. Бу лойиҳа мамлакатнинг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади”, дейди Бош вазир.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев оламдан ўтди. У 70 ёшда эди. Биринчи президент матбуот котиби Болат Назарбоевнинг ўлимига узоқ давом этган касаллик сабаб бўлганини айтди. Дафн маросимида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов қатнашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Алихан Смаилов Болат Назарбоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг