Бош прокуратура сайловга оид икки мурожаатни текширди. Қонун бузилиши аниқландими?
Жамият
−
24 Декабрь 2019
568422 декабрь куни ўтган Олий Мажлис Қонунчилиа палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари аъзолари сайловларида айрим округ ва участкаларида овоз бериш жараёнларига ноқонуний аралашув ва натижаларни сохталаштиришга уринишлар бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди ва Бош прокуратура булар бўйича текширувлар бошлагинини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 10, 23 ва 142-сонли сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашиш, жумладан, ҳокимлик мутасаддилари маҳалла раисларига муайян номзодларни қўллаб-қуватлаш ҳақида топшириқ берганлиги билан боғлиқ маълумотларни текшириб, уларни рад этди.
“Ушбу ҳолат бўйича текшириш ўтказилиб, бирон бир шахс томонидан юқоридаги сайлов участкалари ишига ноқонуний аралашганлик ҳолатлари тасдиқланмади”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Шунингдек, “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, “Этак” 15-сайлов округидан туман халқ депутатлари кенгашига ўз номзодини қўйган Ғ.Боймирзаевдан мажбурий равишда ўз номзодини қайтариб олиш ҳақида ариза ёздириб олишаётганлиги тўғрисида тарқалган хабар текширилган.
Текширишда, Ғ.Боймирзаев Халқ депутатлари Косон тумани кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатилган бўлиб, унинг номзоди сайлов бюллетенидан олиб ташланмагани ва қонуний равишда сайловларда депутатликка номзод сифатида иштирок этганлиги аниқланган.