Бош прокуратура: ОТМга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба қўлга олинди
Local
−
07 May 2019 6077 1 minute
Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиалига пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон давлат маданият ва санъат институти Нукус филиали талабаси М.А. фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, танишлари орқали ўзи таҳсил олаётган олийгоҳга ўқишга киритиб қўйишини айтган. Бу хизмати эвазига ундан 4000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August