БП ис газидан вафот этган ота ва унинг 3 боласи ҳақида маълумот берди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2024
9361Аввалроқ, Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ота ва унинг 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, текшириш доирасида марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Суд-тиббиёт экспертизасининг маълумотида марҳумларнинг ўлими “ис газидан ўткир заҳарланиш”дан келиб чиққани кўрсатилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 15:40 ларда Қарши шаҳар “Кунчиқар” МФЙда яшовчи 1978 йилда туғилган Б.Т. (эркак) ва унинг фарзандлари 2006 йилда туғилган Т.А. (ўғил бола), 2008 йилда туғилган С.А. (қиз бола), 2014 йилда туғилган М.А. (қиз бола) иситиш тизимидан чиққан ис газидан заҳарланиш оқибатида ўз яшаш хонадонида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Асака туманида эр-хотин яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
LiveБарчаси