Прокуратура депутатликка номзодларга таҳдид қилингани бўйича текширув бошлади
Жамият
−
25 Декабрь 2019
6062Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловлар ўтказилди. Сайлов ўтиб бўлганидан кейин эса турли ҳудудларда ноқонуний ҳаракатлар бўлгани ҳақида хабарлар янграб турибди.
Шундан ҳолатлардан бири Хоразмда юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига сайловларда иштирок этган номзодлар Шерзод Шарипов ва Қаҳрамон Адамбаевга нисбатан номзодликдан кечиш бўйича тазйиқ бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби ҳолат бўйича расмий баёнот берди ва текширув бошланганини маълум қилди.
“Бош прокуратура томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларга таҳдид ва тазйиқ ўтказиш орқали уларнинг ўз номзодини олиб ташлашга мажбурланаётганлиги ҳақидаги хабар текширилмоқда”, дейилади баёнотда.
Текшириш натижаси бўйича хабар қилинади.
LiveБарчаси