Бош прокуратура блогерга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича маълумот берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда андижонлик блогер Отабек Нуритдиновга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур хабар юзасидан расмий маълумот берди.

Шунга кўра, Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан мазкур жиноят иши назорат тартибида ўрганилган. 

Аниқланишича, 2020 йил октябрь ойида Абдуфатто Нуритдинов “Facebook” ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Отабек Нуритдинов” номли саҳифасида фуқаро Г.Мирзаевани “Маънавий бузуқ аёл” ва шу каби сўзлар билан ҳақоратлаганлиги бўйича 20 ноябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Бироқ, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда жиноят процессуал қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланган.

Шу сабабли, Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси) 3-қисмига мувофиқ А.Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура блогер

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made