Боррель ҳам Исроилга боради
Олам
−
13 Ноябрь 2023
3722Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Жозеп Боррель 16 ноябрь куни бирдамлик ташрифи сифатида Исроилга боради. Бу ҳақда “Yediot Ahronot” газетаси хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Боррель Исроил Президенти Ицхаак Герцог ва Ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Бундан ташқари, Европа дипломатияси раҳбари Ғазо секторига ташриф буюриши, шунингдек, ҲАМАС томонидан анклавда гаровга олинган исроилликларнинг оилалари билан учрашиши кутилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, ўтган йили Исроил расмийлари Боррель бир неча бор ташриф буюриш учун рухсат сўраганига қарамай, уни мамлакатга киритишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида АҚШ Президенти Жо Байден, Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак, Германия канцлери Олаф Шольц, Италия Бош вазири Жоржия Мелони каби етакчилар бирдамлик ташрифи билан Исроилга борган.