Борис Жонсон фарзандли бўлди

Олам 4663
image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва унинг турмуш ўртоғи Керри Симондс ўғил фарзандлик бўлдилар. Бу ҳақда “BBC News” хабар бермоқда.

Симондс 29 апрель куни Лондондаги клиникада ўғил туғди. Бош вазирнинг матбуот котибининг айтишича, она ва бола яхши аҳволда. Эр-хотин шифокорларга ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди.

Жонсон 55 ёшда. Янги туғилган чақалоқ унинг олтинчи фарзанди бўлди. Амалдаги Бош вазир охирги марта ўн йил олдин фарзанд кўрганди.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон яқинда коронавирусдан соғайиб чиқди. У 27 март куни у ижтимоий тармоқларда унинг COVID-19 енгил аломатлари борлиги ва у ўзини изоляция қилгани ва масофадан туриб ишлашни давом эттиргани ҳақида хабар берган. 5 апрель куни Жонсон ҳарорат кўтарилиши сабаб шифохонага ётқизилди. 6 апрель куни унинг аҳволи янада ёмонлашди ва уни интенсив терапияга ўтказишди. Жонсонга 12 апрелда шифохонадан жавоб берилди.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
t
×