Борис Жонсон барчасини гапириб берди – кўп сирлар очилди
Олам
−
03 Май 2020
16822Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг айтишича, агар у коронавирусдан вафот этган тақдирда, кейинги қилинадиган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган эди. Бу ҳақда “The Sun” нашри ёзмоқда.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, у реанимацияга олинганида ҳукумат энг ёмон вазиятга тайёргарлик кўрган.
“Мен яхши аҳволда эмас эдим ва фавқулодда вазиятлар режаси борлигини билардим”, деди Жонсон.
Шунингдек, у ўзини яхши ҳис қилмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини ва вируснинг давоси йўқлигини таъкидлади. Шунда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун кўп миқдорда кислород беришганини ёдга олди.
Маълумот ўрнида, Маълумот ўрнида, 27 март куни Борис Жонсон коронавируснинг янги турини юқтирганини маълум қилинган эди. У 6 апрель куни реанимация бўлимига ўтказилди ва у ерда уч кун ётди. Шундан сўнг сиёсатчининг саломатлиги яхшилангани ва у одатий палатага ўтказилгани маълум қилинди. Жонсон 12 апрель куни шифохонадан чиқарилди.
Ҳукумат раҳбари шифохонадан чиққач, 27 апрель кунидан бошлаб ўз ишига қайта киришди. Олдинда уни қувончли кунлар кутиб турар эди. Борис Жонсон 29 апрель куни фарзандли бўлди ва унга ўзини даволаган шифокорлар шарафига Уилфред Лори Николай дея исм берди.
LiveБарчаси