Борис Жонсон ўғлига уни коронавирусдан даволаган шифокорлар исмини қўйди
Олам
−
02 Май 2020
5306Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон янги туғилган ўғлига уни коронавирусдан даволаган шифокорлар исмини қўйди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Британиянинг “Mirror“ нашри хабар берди.
Бош вазир янги туғилган ўғилни Уилфред Лори Николай Жонсон деб номлади. Бош вазирнинг рафиқаси Симондс янги туғилган чақалоқнинг исмини қандай танлашганини тушунтирди. Уилфред исмига болага Бош вазирнинг бобоси шарафига, Лори исми катта бобосининг шарафига берилган ва Николай исмини шифохонада бош вазир ҳаётини сақлаб қолган икки шифокор шарафига берилган.
“Бизга жуда кўп ғамхўрлик қилгани учун Миллий соғлиқни сақлаш хизматидаги ажойиб жамоага раҳмат. Мен ҳеч ўзимни бундан бахтлироқ ҳис қилмаганман. Менинг юрагим бахтга тўлди“, деб ёзди Симондс Instagram'даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Уилфред Жонсон 29 апрель куни эрталаб дунёга келди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь