Боласини муттасил калтаклаб келган аёлга қўшимча айблов эълон қилинди
3-саҳифа
−
10 Март
10879Аввалроқ, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н.(аёл) 2018 йилда туғилган боласини қарийб икки йил давомида муттасил калтаклаб келгани ҳақида хабар берган эдик. Ўшанда ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 110-моддаси, "а,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилганди.
Бугун, 10 март куни Болалар Омбудсмани берган маълумотга кўра, дастлабки тергов давомида фуқаро С.Н.нинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли, 2024 йилнинг 1 март куни Шофиркон тумани ИИБ Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан қўшимча айблов эълон қилинган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари тугатилиб, иш материаллари қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Шофиркон тумани судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошларида Термизда ёш боласини уриб-сўкиб, унга шафқатсиз муносабатда бўлган ота 10 суткага қамалган эди.