Боласини қутқармоқчи бўлган ота автобус тагида қолди

Олам

image

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида автобус ота-болани уриб юборди. Бу ҳақда Казинформ хабар бермоқда.

Ота воқеа жойида вафот этди, бола эса шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилди. 

Aвтоҳалокат Aбай проспекти ва Олтинсарин кўчаси чорраҳасида содир бўлган. Полиция бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, 4 ёшли бола йўлнингбелгиланмаган қисмидан югуриб кетган. Унинг отаси болани қутқармоқчи эди. Aммо ўша пайтда уларни йўловчи автобуси уриб юборди.

Боланинг отаси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди. Унинг ўғли эса болалар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Aвтобус ҳайдовчисининг шахси дарҳол аниқланди. 

Ҳозирда унга нисбатан экспертиза белгиланган. Ҳайдовчи устидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми бўйича тергов олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат Қизилўрда вилоятида

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг