Бола парваришлаш нафақаси 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбари иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун муҳим фармонга имзо чекканини таъкидлади.

“Қанчалик мураккаб бўлмасин, бюджетдан катта харажатларни талаб этмасин, қўшимча чораларни кўришга қарор қилдим”, деди Президент.

Давлат раҳбарининг мазкур фармонига кўра, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу даврда бошқа муҳтож оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Бундан ташқари, бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилаларни қамраб олиш кўзда тутилган (ҳозирда 600 мингта).

Шунингдек, карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг