Бокс. Ўзбекистонлик ҳарбийлар жаҳон чемпионатида 7 та медаль олди

Спорт

image

Жорий йилнинг 18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та медаль қўлга киритди. 

Мусобақада дунёнинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи баҳсларда иштирок этди.

Олтин: 

60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Лазизбек Мулложонов
75 кг: Мавлуда Мавлонова

Кумуш:

-64 кг: Мужибилло Турсунов

Бронза:

51 кг: Азиза Ёқубова
60 кг: Райҳона Қодирова
69 кг: Навбаҳор Ҳамидова

Эслатиб ўтамиз, 60 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Шунқор Абдурасулов мусобақадаги иккинчи жангини замбиялик Бен Бандага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлуб бўлганди. Бироқ натижадан норози бўлган Ўзбекистон терма жамоаси штаби томонидан протест ёзилган ва шундан сўнг, баҳс нейтрал ҳакамлар томонидан қайта кўриб чиқилиб, унда Шунқор Абдурасуловнинг ғалаба қозонгани қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Азиза Ёқубова Шунқор Абдурасулов Ҳарбийлар ўртасида ЖЧ Мужибилло Турсунов Лазизбек Мулложонов Мавлуда Мавлонова\ элшод Расулов

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг