Бокс: Жаҳон чемпионатида ноҳақ мағлуб бўлган Абдурасулов кейинги босқичга йўл олди
Спорт
−
22 Сентябрь 2021
8225Бугун, 22 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 4-кун баҳслари ўтказилди. Унда ўзбекистон терма жамоаси вакили Шунқор Абдурасулов ҳакамлар томонидан ноҳақ баҳолангани аниқланди.
Гап шундаки, 60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов мусобақадаги иккинчи жангини замбиялик Бен Бандага қарши ўтказиб, ҳакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлуб бўлганди. Бироқ натижадан норози бўлган Ўзбекистон терма жамоаси штаби томонидан протест ёзилди. Шундан сўнг, баҳс нейтрал ҳакамлар томонидан қайта кўриб чиқилди ва унда Шунқор Абдурасуловнинг ғалаба қозонгани қайд этилди. Шу тариқа, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори ҳисобланган Абдурасулов кейинги босқичда ўз иштирокини давом эттиради!
Эслатиб ўтамиз, ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар ўтказилади.