Бокс: Райҳона Қодирова чорак финалда! Рақиб — Жаҳон чемпиони

Спорт 5490
image

Бокс бўйича -60 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадасида иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Райҳона Қодирова конголик Наоми Юмбага қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди. 

Ўзбекистонлик боксчи ҳар учала раунд давомида устунликка эришди ва якунда ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонди. Қашқадарёлик боксчи ярим финал йўлланмаси учун бразилиялик Жаҳон чемпиони Беатрис Феррейрага қарши баҳс олиб боради.

Бунга қадар -51 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида баҳс олиб борган боксчи Турсуной Раҳимова туркиялик Бусе Наз Чақирўғлу билан кечган муросасиз жангда жангда устунлик қилиб, ҳакамларнинг ғалати қарори билан Олимпиадани тарк этган мағлуб бўлган эди.

Аввалроқ, Турсуной Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик боксчи қиз сифатида қайд этилган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×