Бокс бўйича ЖЧ: Лазизбек Муллажонов чорак финалга йўл олди

Спорт

image

Бугун, 31 октябрь куни бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг еттинчи кунги баҳслари давом этмоқда. 

Ҳарбий боксчилар ўртасида Жаҳон чемпиони Лазизбек Муллажонов (+92 кг) англиялик Делишес Орьега қарши рингга кўтарилди ва уни мағлуб этди. У чорак финалда арманистонлик Давид Чалоянга қарши баҳс олиб боради. 22 ёшли фарғоналик чарм қўлқоп устаси дастлабки босқичда Эрон вакили Пуриа Амирига қарши баҳс олиб бориб, ишончли ғалабага эришганди.

Ундан аввал 54 кг вазндаги Шаҳобиддин Зоиров ЖЧдаги иккинчи жангини япониялик Томоя Цубоига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди. 

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар рингга кўтарилган ўзбек боксидаги машҳур номлар: Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов илк жангдаёқ юришини тўхтатган эди. Бундан ташқари, Миразизбек Мирзаҳалилов ҳакамларнинг баҳсли қарорига кўра, мағлуб деб топилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

AIBA Жаҳон чемпионати Бокс Лазизбек Муллажонов Делишес Орье

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг