Яна бир ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатини боши эгик ҳолда тарк этди
Спорт
−
31 Октябрь 2021 40518 1 дақиқа
Бугун, 31 октябрь куни ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров рақибиги имкониятни бой берди.
Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -54 кг вазндаги Шаҳобиддин Зоиров ЖЧдаги иккинчи жангини япониялик Томоя Цубоига қарши ўтказди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар рингга кўтарилган ўзбек боксидаги машҳур номлар: Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов илк жангдаёқ юришини тўхтатган эди. Бундан ташқари, Миразизбек Мирзаҳалилов ҳакамларнинг баҳсли қарорига кўра, мағлуб деб топилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь