Яна бир ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпионатини боши эгик ҳолда тарк этди
Спорт
−
31 Октябрь 2021
38316Бугун, 31 октябрь куни ўзбекистонлик боксчи Шаҳобиддин Зоиров рақибиги имкониятни бой берди.
Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида -54 кг вазндаги Шаҳобиддин Зоиров ЖЧдаги иккинчи жангини япониялик Томоя Цубоига қарши ўтказди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар рингга кўтарилган ўзбек боксидаги машҳур номлар: Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов илк жангдаёқ юришини тўхтатган эди. Бундан ташқари, Миразизбек Мирзаҳалилов ҳакамларнинг баҳсли қарорига кўра, мағлуб деб топилганди.
LiveБарчаси