Бокс: Аҳмадалиев чемпионлик камарларини қачон ҳимоя қилиши маълум бўлди

Спорт

image

Профессионал бокс тарихидаги рекорд – энг кам жанг ўтказиб, икки камарни қўлга киритган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича маълумотлар тарқатилмоқда.

Унга кўра, Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойининг охирги ҳафтасида рингга кўтарилади ва унда ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Аҳмадалиевнинг рақиби IBF йўналишида мажбурий даъвогар ва вақтинчалик жаҳон чемпиони япониялик Рёсуке Иваса бўлиши кутиляпти. Бу борада томонлар музокараларни олиб бормоқда.

Ушбу бокс оқшоми “Matchroom” компанияси томонидан ташкил этилади ва унда бир қатор машҳур номлар жанг ўтказиши кутиляпти.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу пайтга қадар профессонал боксда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган. Рёсуке Иваса 27 та жангда қатнашиб, уларнинг 24 тасида ғолиб бўлган. 3 бор мағлубият аламини тотиб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев ўтган йили 31 январь куни икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романгага (27-3-1, 10 КО) қарши рингга чиқиб, 12 раунд натижаларига кўра, ғолиб бўлганди. Шу тариқа у бирдан икки камарни қўлга киритган.

Бу муваффақияти учун Ўзбекистон Президенти уни "Ўзбекистон ифтихори" унвони, 3 хонали уй ва Tracker автомобили билан тақдирлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг